Ушбу саҳифа орқали Тошкент шаҳридаги айрим энг эътиборга молик масканлар ҳақидақисқача маълумот беришга ҳаракат қилдик. Аслида минг эшитгандан бир кўрган афзалдейишади. Ушбу маълумотлар эса мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларидан муҳташам пойтахтимизга илк борташриф буюраётган меҳмонларни ҳам бефарқ қолдирмас, деган умиддамиз. Мустақиллик майдони – нафақат пойтахтимиз, балки Ўзбекистоннинг бош майдони. Бу жойдаМустақиллик ва Эзгулик монументи, Мотамсаро она ҳайкали, Вазирлар Маҳкамаси ва Сенат бинолари жойлашган. 1992йилда рамзий Ер шаридаги Ўзбекистон Республикаси харитаси акс этган обида ўрнатилиши муносабати биланмайдонда катта ободончилик ишлари бошланди. 2004-2005 йилларда бу ишлар давом эттирилиб, Эзгулик аркаси, Сенатбиноси қурилди, маъмурий бино янгича қиёфада таъмирдан чиқарилди, Бахтиёр она ҳайкали ўрнатилди, хиёбон,кўкаламзорлар, фавворалар барпо қилинди. Ушбу майдоннинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳимаҳамияти ўзининг тўлақонли ифодасини топди.
Амир Темур хиёбони — пойтахтимизмарказидаги қутлуғ ва кўркам маскан. Мустақиллигимиз дастлабки йилларидаёқ Президентимиз саъй-ҳаракатибилан Амир Темур бобомизнинг мамлакатимиз ва жаҳон тамаддунига қўшган улкан ҳиссаси ўз ўрнига қўйилди.Тошкентдаги сўлим хиёбонга унинг номи берилиб, 1993 йилда улуғвор ҳайкали ўрнатилди.
Темурийлар тарихи Давлат музейи уч қаватли, баландлиги 31 метр доира шаклидаги (диаметри — ташқи томони 70метр, ички томони 50 метр) 1996 йилда барпо қилинган. Хотирамайдони - 1999 йилда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган барча ўзбекистонлик жангчилар хотирасига барпоқилинган ёдгорлик. Майдон тўрига Мотамсаро она ҳайкали ўрнатилган, пойида мангу аланга ёдгорлиги ва иккичети гулзор, узунлиги 40 метрлик хиёбон. Унинг атрофида шарқона услубда қурилган айвонлар. Бу айвонларнингтокчаларидаги юпқа металл қатламларга шаҳид кетган барча жангчиларнинг исм-шарифи зарҳал ҳарфлар биланёзилган.
«Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуи. Бўзсув каналининг Амир Темуршоҳкўчасига туташ соҳилидаги ушбу жойда ўтган асрнинг 40-йилларида юртимизнинг миллатпарвар, зиёлифарзандларидан бир гуруҳи отиб ташланган. Узоқ йиллар эътиборсиз, қаровсиз ётган бу ерда Президентимизташаббуси билан ёдгорлик мажмуи барпо этилган. Мажмуа марказида нефритдан ишланган рамзий сағана ва унингустида миллий меъморчилик услубида тикланган, баландлиги 27 метрлик гумбазли айвон бор. Бўзсув устигаузунлиги 100 метрлик кўприк қурилган.
«Қатағон қурбонлари хотираси» музейи.«Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуи ҳудудида бунёд қилинган «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи 2002 йил 31августда очилган. Музейдан қатағончилик сиёсати даҳшатларини акс эттирган ва бу даврда қатагон қилинганфидойи юртдошларимизга тегишли ашёлар ҳам ўрин олган.
Чўпонота комплекси.Чўпонота мавзесидаги архитектура ёдгорлиги (масжид, мақбара, ҳужралари бўлган мемориал комплекс, XVIII аср).Маҳаллий ривоятларга кўра, чўпонлар ҳомийси, Чўпонота шахсига атаб Улуғбек томонидан қурдирилган. Чўпоноташу ерларни обод қилган ва Қатортолдан ариқ қазиб, сув келтирган. Мавзенинг Чўпонота номи шундан келибчиққан. Шайх Хованди Тоҳур мақбараси. ХV-асрнинг иккинчи ярмида Хожа Аҳрор Валий ШайхХованд Тоҳур қабрлари устига икки бўлимдан иборат мақбара қурдиради. Аммо мазкур мақбара замонлар ўтишибилан путурдан кетиб, нураб бизгача етиб келмаган. Ҳозирги мақбара эса эски мақбаранинг тарихи ва лойиҳасиасосида XIX-асрда қайтадан қуриб тикланган. Мақбара ўзининг кўриниши ва ҳажми жиҳатидан кичик ҳамда камтаронабезакка эга. Мақбара мустақиллик йилларида тўлиқ таъмирдан чиқарилган. Юнусхон мақбараси. Шайх Хованди Тоҳур мақбарасининг шимоли-ғарбий тарафида яна бир мақбара Юнусхон (1416-1487)мақбараси мавжуд. Бу мақбара қурилиш услуби жиҳатидан нафақат Тошкентда балки республикамиз ҳудудидаТемурийлар даврига оид бўлган энг қадимий ва камёб обидадир. Мақбара Юнусхон шарафига унинг кичик ўғлиСултон Аҳмад томонидан 1487-1502 йилларда қурилган.
Шайх Зайниддин бобо мақбараси.Мазкур XIV-XV – асрларга мансуб бўлган меъморчилик услубига хос ёдгорлик Тошкентдаги мақбаралар орасида энгажойиб, салобатли ва муҳташам мақбаралардан биридир. Тарихий манбаларда Зайниддин “сайидларнинг улуғи вашариф кишиларнинг кароматлиси ва буюги”, “орифларнинг қутби ва ишончли рахномоси” деб таърифланади. Сиз ҳам ўзингиз яшаётган ҳудуддаги табаррук қадамжолар (имкон қадар фотосуратларибилан) ҳақидаги маълумотларни бизга юборишингиз мумкин. Энг эътиборга молик маълумотлар эса сизнингномингиз билан darakchi.uz да эълон қилиб борилади. Марҳамат, биз билан ҳамкорлик қилинг.
|