Главная » 2014 » Yanvar » 7 » Пол Уокер “Форсаж”нинг еттинчи қисмида ўлмайди
10:44 Пол Уокер “Форсаж”нинг еттинчи қисмида ўлмайди |
“Форсаж” фильми юлдузи Пол Уокернинг ўлими нафақат унинг мухлисларини балки фильм ижодкорларини ҳам қийин аҳволга солиб қўйди.
Бир ой аввал фильм режиссери Пол Уокер иштирокидаги қисмлар олиб ташланмаслигини маълум қилганди. Аммо, актер ижро этган бош ролни нима қилиш мумкинлиги ҳақида бош қотиришлаирга тўғри келди. 3 январ эса фильм ижодкорлари ўз қарорларини эълон қилишди.
The Daily Mail нашрининг хабар қилишича, Брайан О’Коннер (Пол Уокер) ўлмайди аксинча истеъфога чиқади.
“Биз сценарийга ўзгартириш киритдик. Брайан истеъфога чиқади, айнан шу йўл билан Пол “Форсаж”нинг бир қисми бўлиб қолади. Ўйлайманки, фильм мухлисларини бу воқеалар ривожи қониқтиради. Шундай қилиб, биз “Форсаж”нинг кейинги қисмларини Пол Уокерсиз суратга олишимиз мумкин бўлади”- дейди фильм режиссери.
Эслатиб ўтамиз, “Форсаж” фильмининг еттинчи қисм премьераси 2015 йилнинг 10 апрелига режалаштирилган.
|
Категория: SmS Shou-Biznes |
Просмотров: 713 |
Добавил: Admin
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|